10:03 / 27.07.2021
12522

28 июл куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 28 июл куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради,  ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с кучаяди, баъзида чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради,  ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с кучаяди, 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Top