Ўзбекистон | 11:49 / 27.07.2021
2038
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада сохта кадастр ходими қўлга тушди

Фарғонада фуқаронинг савдо дўкони ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган сохта ходим ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Қайд этилишича, тадбир давомида фуқаро О. А. бошқа бир фуқаро О.га гўёки ўзини Учкўприк тумани “Ер ресурслари ва давлат кадастри” бўлими мутахассиси деб таништириб, шу йўл билан унинг ишончига кириб, яқин қариндошига тегишли савдо дўкони бўйича мулкка эгалик ҳуқуқини тиклашга танишлари орқали ёрдамлашиши ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Қўқон давлат педагогика институтига ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланганлиги ҳақида хабар берилган эди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид