Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий ва Шимолий Корея алоқа каналини тиклашга келишиб олди
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сеул ва Пхенян ўртасидаги алоқа каналини тиклашга ҳамда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга келишиб олди. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти маъмурияти маълум қилди.
Фото: Getty Images
Таъкидланишича, икки давлат раҳбари жорий йил апрелидан бошлаб бир неча марта ўзаро мактублар билан бўлишган. Айнан шу алоқалар эвазига 2020 йилда узилиб қолган алоқа каналини тиклашга келишишга муваффақ бўлинган.
2020 йил 9 июнда Шимолий Корея Жанубий Корея ноҳукумат ташкилотлари фаоллари томонидан чегара орқали шимол томонга ташвиқот варақалари боғланган пуфаклар юборилганига жавобан Сеул билан барча алоқа линияларини узиб қўйган. Пхенянда Жанубнинг бу ҳаракатлари икки томонлама тинчлик сулҳларига путур етказувчи душманона ҳаракат деб баҳоланган. Пхенян бунга жавобан Кореяаро алоқа офисидаги барча телефонлар ҳамда алоқа каналини узиб қўйган. Кейинроқ Шимолий Корея чегарадаги Кэсон шаҳрида жойлашган ушбу офисни портлатиб юборган.
Мавзуга оид
09:03 / 15.12.2025
Прокурор: Жанубий Корея собиқ президенти КХДРни тажовузга ундамоқчи бўлган
18:07 / 10.12.2025
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарилиши мумкин
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
12:24 / 18.11.2025