Ўзбекистон | 08:21 / 27.07.2021
6397
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони қарийб 35 млн кишига етди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони йил бошидан 301,3 минг кишига ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,9 млн кишини ташкил этмоқда. 

Қайд этилишича, доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 фоизга тенг.

Мамлакат аҳолиси йил бошидан ҳар ойда ўртача 50,2 минг кишига кўпайган. 2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,7 минг кишига ошган.

Мавзуга оид