Жамият | 21:28 / 27.07.2021
11248
4 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилоятида бир неча соҳаларда ўнлаб коррупцион ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари томонидан жорий йил 6-14 июль кунлари Қашқадарё вилоятида давлат харидларини амалга ошириш ҳолати ўрганилган. Уларда бир қатор соҳаларда ўнлаб коррупцион ҳолатлар аниқланган. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ўрганишлар давомида «dxarid.uz» махсус ахборот порталига жойлаштирилган давлат харидларига оид амалдаги эълонлар бўйича 32 та ҳолатда 10,4 миллиард сўмлик иш ва хизматлар ҳали шартномалар тузилмасдан, эълон муддати тугамасдан туриб, пудратчилар томонидан бошлаб юборилган, ҳатто ишлар 100 фоиз бажарилган ҳолатлар аниқланган.

Жумладан:

– Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармасида 12 та ҳолатда 5 миллиард 958,1 миллион сўмлик;

– Китоб тумани тиббиёт бирлашмасида 5 та ҳолатда 1 миллиард 152 миллион сўмлик;

– Нишон тумани халқ таълими бўлимида 4 та ҳолатда 574 миллион сўмлик;

– Шаҳрисабз тумани Ахборот кутубхона марказида 1 та ҳолатда 553,7 миллион сўмлик;

– Миришкор тумани Ободонлаштириш бошқармасида 2 та ҳолатда 527,6 миллион сўмлик ишлар шартномалар тузилмасдан бошлаб юборилган ва айримларида ишлар тўлиқ бажарилган.

Бундан ташқари, Қарши тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи С.У. «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддасини қўпол равишда бузган ҳолда ўзининг синглиси С.Ш. таъсисчилигидаги «Т.G.K.» фермер хўжалиги билан 149,1 миллион сўмлик гул кўчатларини ўтказиш бўйича шартнома тузган. 27,1 миллион сўм асоссиз харажатлар ҳисоботга киритилиб, ортиқча маблағ олинишига йўл қўйган.

Шаҳрисабз туман Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигидаги «Обод қишлоқ» дастури асосида 2 та маҳаллада пиёдалар йўлаги қуриш ва тунги ёритиш чироқларини ўрнатишда «U.M.» МЧЖ томонидан 67 миллион сўмлик бажарилмаган ишлар қўшиб ёзилган ва смета ҳужжатларига материаллар нархлари асоссиз ошириб кўрсатилган.

Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган Наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят минтақавий филиалида 2 дона тиббий аппаратдан 250 миллион сўмлик камомад мавжудлиги маълум бўлган.

Китоб туманида жойлашган Қашқадарё вилоят 2-сон асаб-руҳий касалликлар диспансерида Мobile X-Ray RU-510-русумли бир дона рентген аппаратидан 582,8 миллион сўмлик камомад мавжудлиги аниқланган.

Текширув давомида, 2-сон асаб-руҳий касалликлар диспансерига янги олиб келинган тиббий аппарат солинган катта ҳажмли қути холислар, гувоҳлар иштирокида очиб кўрилганида, унинг ичида Мobile X-Ray RU-510 русумли рентген аппарати мавжуд эмаслиги, унинг ўрнига қоғоз қути билан ўралган қизил рангдаги эски темир буюм (эски иситиш қозонига ўхшаш металл) турганлиги маълум бўлган.

Халқ таълими тизими ташкилотларида ўтказилган ўрганишларда, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида, Қамаши, Ғузор, Деҳқонобод, Миришкор, Касби, Косон, Китоб, Нишон, Яккабоғ ва Қарши туманларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган. Яъни электрон дўкон (миллий дўкон) ва электрон аукционлар орқали 2020 ва 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 40 ва 43-моддаларига зид равишда, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлаш ҳолатларига йўл қўйилган.

Шунингдек, ўрганишлар давомида халқ таълими бўлимларининг 932 та 3,5 миллиард сўмлик шартномалари бўйича давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлаб, ноқонуний равишда шартномалар тузилганлиги маълум бўлган.

Таъкидланишича, юқорида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли материаллар Бош прокуратурага юборилган. Агентликнинг ҳудудлардаги ўрганиш тадбирлари давом этмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди