21:11 / 29.07.2021
51292

Huawei янги смартфонларини намойиш этди

P50 смартфони Kirin 9000, P50 Pro смартфони эса Snapdragon 888 процессорида ишлайди.

Huawei компанияси флагман смартфонларини намойиш этди, деб хабар бермоқда GSM Arena.

Компания Kirin ва Snapdragon процессорлари ўрнатилган P50 ва P50 Pro смартфонларини тақдим этди. P50 смартфони Kirin 9000, P50 Pro смартфони эса Snapdragon 888 процессорида ишлайди.

P50 6,5 дюймли OLED-экранга эга. Унга Leica компаниясининг учта камераси ўрнатилган. Камера объективлари 50, 12 ва 13 мегапикселга тенг. Қурилма саккиз гигабайт тезкор ва 128 гигабайт доимий хотирага эга. Смартфон батареяси сиғими 4100 миллиампер-соатни ташкил этади.

Шунингдек, гаджет IP68 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган, олд камераси 13 мегапикселга тенг. 

P50 Pro 6,6 дюймли OLED-экран билан жиҳозланган. Унинг тезкор хотираси 12 гигабайт ва доимий хотираси 512 гигабайтга тенг. Смартфон учта камера билан жиҳозланган бўлиб, объективлари 50, 64 ва 40 мегапикселни ташкил этади. Унинг аккумулятори сиғими 4360 миллиампер-соатга тенг.

P50 695 доллар, P50 Pro 925 доллар деб баҳоланмоқда. Қурилма августда сотувга чиқади.

Top