Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шу билан бирга, Марказий банк фоиз коридори ±2 фоиз бандга кенгайтирилди ҳамда пул-кредит инструментлари тўпламига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Мазкур қарорлар юзасидан бугун соат 15:00 да бошланадиган матбуот анжуманида шарҳ берилиши маълум қилинган.
Регуляторнинг асосий ставкаси сўнгги марта 2020 йил 10 сентябрда ўзгарган, ўшанда ставка 1 фоиз бандга пасайтирилганди.
Бир неча кун олдин Марказий банк ЯИМ ўсиши прогнозларини яхшилаганди. Унга кўра, ЯИМ ўсиши йил охирида 5,8-6,8% атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Шу билан бирга, бошқа макрокўрсаткичлар – истеъмол, инвестициялар, экспорт ва импорт ҳажмлари ҳам юқорироқ суръатларда ўсиб бориши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:19 / 04.12.2025
Ўзбекистон октябрда олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди
16:32 / 28.11.2025
Фуқароларга ўз маошини оладиган банкни танлаш ҳуқуқи берилади
16:13 / 28.11.2025
Марказий банк қошида венчур фонд ва инновацион ҳаб ташкил этилади
11:26 / 28.11.2025