Жаҳон | 21:56 / 29.07.2021
3181
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ўрмон ёнғинларининг сабабларини аниқлаш бўйича тергов бошланди

Туркия ҳукумати Анталядаги ўрмон ёнғинларининг сабабларини аниқлаш бўйича тергов бошлади. Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг коммуникациялар департаменти бошлиғи Фахриддин Олтун маълум қилди.

Фото: Reuters

“Ёнғинлар сабабларини аниқлаш бўйича ҳар томонлама тергов бошланди. Табиатимиз ва ўрмонларимизга зиён етказишга уринганлар тез орада ўз қилмиши учун жавоб беради. Биз ёнғинларга қарши курашаётган қаҳрамонларимизни дуо қилиб қоламиз. Давлатимизнинг барча имкониятлари фалокатга қарши курашга сафарбар қилинган”, деб ёзган Олтун.

28 июлда Анталяда ўрмон ёнғинлари содир бўлди. Табиий офат оқибатида 82 ёшли бир киши ҳалок бўлди, 62 киши жабрланди. Таъкидланишича, бу ерда ёнғинни ҳанузгача тўлиқ ўчиришга муваффақ бўлинмаган.

Охирги маълумотларга кўра, ёнғинлар Туркиянинг Мармарис ва Бодрум курорт шаҳарларигача етиб борди. Олов яшаш масканларига яқинлашгани сабабли меҳмонхоналар ходимлари ва туристлар эвакуация қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид