Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Кунлик эмлашлар сони 220 мингга етди» – Беҳзод Мусаев
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида давлат дастурининг 2021 йил биринчи ярим йиллиги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи эшитилди. Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳисоботни ўқиб эшиттирди.
Ҳисоботда хусусан, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилгани ҳақида маълумот берилди. Айтилишича, ҳозирга қадар коронавирусга қарши эмлаш учун 9,5 млн дозага яқин 3 турдаги вакцина етказиб келинган ва кунлик эмлашлар сони 220 мингга етган.
“Хорижий давлатлар тажрибаси ва халқаро ташкилотлар тавсияси асосида мамлакатимизда ҳам жорий йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб коронавирус инфекциясидан эмлаш ишлари бошланди. Шу мақсадда 9,5 млн дозага яқин 3 турдаги вакцина етказиб келинди.
Шу кунга қадар 6,3 млн доза вакцина билан аҳоли эмланди. Апрель ойида бошланган вакцинацияда дастлаб кунига 10-12 мингта киши эмланган бўлса, бугунги кунга келиб қарийб 220 минг эмлашга эришяпмиз.
Бугун, 30 июль куни эрталаб АҚШдан 3 млн доза “Модерна” вакцинаси олиб келинди”, дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
16:03 / 25.10.2025
Европа ва Марказий Осиёда полиомиелитга қарши эмлаш қамрови камайди — ЖССТ хавотирда
10:56 / 17.10.2025
Кореяда мавсумий ишчилар дастури қайта тикланди
09:46 / 23.09.2025
Ўзбекистон ва Британия меҳнат миграциясида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
22:56 / 23.07.2025