Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа ва Марказий Осиёда полиомиелитга қарши эмлаш қамрови камайди — ЖССТ хавотирда
Европанинг полиомиелитдан холи ҳудуд мақомини сақлаб туриш бўйича саъй-ҳаракатлар ҳануз қийинчиликларга дуч келмоқда.
Ўтган йили Европада ва Марказий Осиёда полиомиелитга қарши эмлаш қамрови камайди, натижада тахминан 450 минг чақалоқ ушбу юқумли касаллик олдида ҳимоясиз қолди, деб хабар берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ).
Полиомиелит асаб тизимини зарарлаб, оғир ҳолатларда фалажга олиб келиши мумкин. Бир пайтлар бу касаллик ҳар йили бутун дунё бўйлаб 350 минггача болани фалаж қиларди, аммо оммавий эмлаш кампаниялари уни деярли бутунлай бартараф этди.
Европа касалликлар олдини олиш ва назорат қилиш маркази (ECDC) полиовирус тарқалишининг олдини олиш учун аҳолининг камида 90 фоиз қисми эмланган бўлиши кераклигини тавсия этади.
Европада ҳозирча бу чегарадан юқори даража сақланяпти. 2024 йилда ЖССТнинг Европа минтақасида (Европа ва Марказий Осиёдаги 53 давлат) полиомиелитга қарши эмлаш қамрови 93 фоизни ташкил этди. Бироқ бу 2017 йилдан бери қайд этилган энг паст кўрсаткич бўлиб, болаларнинг одатий эмланишида қўрқинчли пасайиш фонида кузатилмоқда.
Айрим мамлакатларда қамров анча паст. Масалан, Руминияда ўтган йили полиовирусга қарши учинчи доза билан эмлаш қамрови 79 фоизни ташкил этган.
Минтақада 2002 йилдан бери (у полиомиелитдан холи деб эълон қилинган пайтдан) вируснинг мунтазам тарқалиши қайд этилмаган, аммо ЖССТ таъкидлашича, полиомиелитни глобал бартараф этиш ва Европанинг полиомиелитдан холи мақомини сақлаш борасидаги ҳаракатлар ҳануз қийинчиликларга дуч келмоқда.
2024 йил кузидан буён ЖССТнинг Европа минтақасига кирувчи олти мамлакатда — охирги марта 2025 йил сентябрда Германияда — канализация сувларида полиовирус аниқланган. Бошқа мамлакатлар: Финландия, Исроил, Полша, Испания ва Буюк Британия.
Бу мамлакатларда эмлаш даражаси етарлича юқори бўлгани учун полиомиелит ҳолатлари ёки вируснинг маҳаллий тарқалиши аниқланмади. Бироқ жамоат саломатлиги мутахассислари огоҳлантирди: эмланмаган аҳоли гуруҳлари қолган жойда вирус мустаҳкамланиш имкониятига эга.
«Иммунизация қамровидаги бўшлиқлар болаларни ҳимоясиз қолдиради ва ўз минтақамизда ҳам, унинг чегараларидан ташқарида ҳам соғлиқни сақлаш хавфсизлиги учун хатар туғдиради», — деди ЖССТнинг Европа бюросида соғлиқни сақлаш хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар бўйича йўналиш раҳбари Игор Перегинец.
ECDC баҳолашига кўра, 2022–2023 йилларда бир-икки ёшли болалардан тахминан 600 минг нафари полиомиелитга қарши тўлиқ эмлаш курсини олмаган бўлиши мумкин.
Полиовирус бошқа мамлакатларда (аввало Афғонистон ва Покистон, вирус эндемик бўлиб қолган ягона давлатлар) ҳануз мавжуд, шу боис вирус ҳолатлари Европага «кириб келиши» ва эмланмаганлар орасида тарқалиши хавфи доимо сақланади.
ЖССТ вакиллари полиомиелит бўйича глобал назоратни кучайтиришга, эмлаш қамровини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга ва вирус аниқланганда тезкор чора кўришга чақирди.
«Полиомиелит мунтазам равишда инсон ҳаётига таҳдид солган ва соғлиқни сақлаш тизимларини издан чиқарган даврларга қайтмаслигимиз керак», — деди Перегинец.
Мавзуга оид
10:42 / 13.12.2025
Ишингер: Қоғоздаги кафолат эмас, ҳақиқий хавфсизлик керак
10:01 / 13.12.2025
Париж: Киев, АҚШ ва ЕИ тинчлик режаси бўйича умумий позиция ишлаб чиқмоқда
09:35 / 13.12.2025
Уиткофф Зеленский ва Европа етакчилари билан учрашади
23:24 / 12.12.2025