Спорт | 23:59 / 30.07.2021
25472
1 дақиқада ўқилади

Токио-2020. Зоиров ва Aбдураимов чоракфинал учун рингга чиқади

31 июль куни Ёзги Олимпиаданинг саккизинчи кунги баҳслари ўтказилади. Эртанги баҳсларда Ўзбекистон дзюдочилари жамоавий баҳсларда қатнашади, яна икки боксчи нимчорак финалда жанг қилади.

Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари тақвими:

7:25. Дзюдо. Жамоавий беллашувлар. Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландия дзюдо жамоасига қарши;

7:30. Бокс. -52 кг. Шаҳобидин Зоиров кабо верделик Даниэл Давид Варелага қарши;

8:50. Бокс. -63 кг. Элнур Aбдураимов тожикистонлик Баҳодур Усмоновга қарши;

8:00. Ўқ отиш. Мухтасар Тоҳирова 50 метр масофага 3 хил ҳолатда ўқ отиш бўйича.

Еттинчи кунги баҳсларни ҳам ўзбекистонлик спортчилар медалсиз якунлашди. Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси бир олтин ва бир бронза олган ҳолда умумий рейтингда Эстония ва Ирландия билан 31-33-ўринларни бўлишиб турибди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид