Зоиров ва Абдураимов чоракфиналга чиқди
Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров Токио Олимпиадасидаги иккинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлаб, чемпионликни ҳимоя қилишда давом этди.

-52 вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров нимчорак финалда Кабо-Верде вакили Варела Даниэлга рингга чиқди. Ўзбекистонлик боксчининг тўлиқ устунлиги остида ўтган жанг якунида ҳакамлар унинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.
Энди ушбу боксчи яримфиналга чиқиш учун 3 август куни филиппинлик Карло Паламга қарши (у чоракфиналда жазоирлик Муҳаммад Фуссидан устун келди) жанг қилади.
Аввалги босқичда Зоиров туркиялик Ботухон Чифчини устидан ғалаба қозонганди.
-63 кг вазн тоифаси вакили Элнур Абдураимов ҳам ўзининг иккинчи жангини муваффақиятли ўтказиб, чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди.
Нимчорак финалда унга тожикистонлик Баҳодур Усмонов рақиблик қилди. Раундлардаги аниқ ва кучли зарбалар якунда ҳакамларнинг баҳоларида акс этди - 5:0. Шу тариқа, Элнур Абдураимов бу беллашувни яққол устунлик билан якунлаб, чоракфиналга йўл олди.
У энди 3 август куни яримфинал учун арманистонлик Ховханнес Бачков қаршилигини синдириши керак бўлади.
Шу тариқа, Зоиров ва Абдураимов Ўзбекистон бокс жамоасининг чоракфиналга йўл олган тўртинчи ва бешинчи вакилларига айланди. Аввалроқ Бобо-Усмон Ботуров (-69 кг), Баҳодир Жалолов (+91) ва Райҳона Қодирова (-60 кг) бу ишни уддалаганди. Аммо Ботуров чоракфиналдаги жангини ўтказиб бўлган ва мағлубиятга учраган.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Фан-техника | 02:08
-
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
Жаҳон | 01:36
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13 / 18.05.2025
Мавзуга оид

04:22 / 14.08.2022
Бокс. Зоиров 20-сониядаёқ рақибини нокаутга учратди, Ғоибназаровга 38 сония етарли бўлди

17:26 / 31.10.2021
Бокс. Шаҳобиддин Зоировнинг жаҳон чемпионатидаги юриши нимчоракфиналда тўхтади

20:00 / 29.10.2021
Бокс бўйича ЖЧ: Шаҳобиддин Зоиров ва Мадияр Саидраҳимов турнирни ишончли бошлади

08:48 / 03.08.2021