Сербияда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида -54 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров нимчоракфинал баҳсини ўтказди. Ушбу босқичда Олимпиада чемпиони Зоировга япониялик Томоя Цубои рақиблик қилди. 

Ҳакамларнинг баҳсли қарорига кўра, 28 ёшли ўзбекистонлик боксчи очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учради.