Жаҳон | 08:16 / 02.08.2021
21943
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги террорчи гуруҳ ёнғинлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди — ОАВ

Туркияда террорчи ташкилот деб топилган “Олов болалари” гуруҳи мамлакатда юз берган ўрмон ёнғинлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Yeni Şafak нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, гуруҳ Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси билан алоқага эга.

Гуруҳ баёнотига кўра, унинг тарафдорлари “Туркиядаги тузум бошқа тилни тушунмагани сабабли уни олов билан тиз чўктириш учун” ёнғинлар уюштирган.

Туркия ҳукумати томонидан ҳозирча ушбу баёнот юзасидан изоҳ берилмаган.

Туркиядаги ўрмон ёнғинлари 28 июлда бошланди ва курорт шаҳарларгача етиб борди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёнғинлар иссиқ ҳаво ва кучли шамол сабабли юз берган. Бироқ Анқара ёнғинлар қасддан содир этилган бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид