Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч боксчи медалга яқин, Ассакалов ва Жўраев ҳам баҳсларга қўшилади
Олимпиадада 3 август куни қайси ўзбекистонлик спортчилар иштирок этади?
3 август куни Ёзги Олимпиаданинг ўн биринчи кунги баҳслари ўтказилади. Бугунги баҳсларда яна 6 нафар ўзбекистонлик спортчи 4 спорт тури бўйича баҳсларда иштирок этади.
Юнон-рум кураши жамоасининг сўнгги вакили Рустам Aссакалов иштирокини ўтказади ва жамоа учун медал олиб келишга ҳаракат қилади. Бунгача юнон-рум кураш жамоаси вакиллари Элмурат Тасмурадов (-60 кг), Мўминжон Абдуллаев (-130 кг) ва Жалғасбай Бердимуратов (-77 кг) муваффақиятсизликка учраганди. Тасмурадов ва Бердимуратов илк босқичдаёқ, Абдуллаев эса чоракфиналда курашни тўхтатган, уларнинг рақиблари финалга чиқа олмаган ва бронза учун курашиш имконияти бўлмаганди.
Ўзбекистон бокс жамоасининг уч вакили чоракфиналда иштирокини давом эттиради. Шаҳобидин Зоиров (-52 кг), Элнур Aбдураимов (-63 кг) ва Райҳона Қодирова (-60 кг) бу босқичдан ҳам ўтишса, Олимпиадада камида бронза медални нақд қилишади. Бунгача ўзбекистонлик боксчилардан фақат Баҳодир Жалолов (+91 кг) яримфиналга чиққан, у финал учун жангни 4 август куни ўтказади.
Шунингдек, оғир атлетика жамоасининг ҳам сўнгги вакили ўз омадини синаб кўради, -109 кг вазн тоифаси вакили Акбар Жўраев тош кўтариш баҳсларида иштирок этади. Бунгача Адҳамжон Эргашев (-67 кг), Муаттар Набиева (-55 кг) ва Кумушхон Файзуллаева (-76 кг) ўз имкониятларини синовдан ўтказган, Эргашев олтинчи ўрин (139+173 кг), Набиева тўртинчи ўрин ва Олимпиада рекорди (98+114), Файзуллаева олтинчи (101+126) ўринни эгаллади.
5:00. Енгил атлетика. Уч ҳатлаб сакраш. Руслан Қурбонов;
7:15. Бокс. -52 кг. Шаҳобидин Зоиров чоракфиналда филлиппинлик Карло Пааламга қарши;
8:05. Бокс. -63 кг. Элнур Aбдураимов чоракфиналда арманистонлик Овганнес Бачковга қарши;
8:30. Юнон-рум кураши. -87 кг. Рустам Aссакалов нимчоракфиналда грузиялик амалдаги жаҳон чемпиони Лаша Гобадзега қарши;
13:00. Бокс. -60 кг. Райҳона Қодирова чоракфиналда бразилиялик Беатрис Феррейрага қарши;
16:00. Оғир атлетика. -109 кг. Aкбар Жўраев.

Олимпия ўйинларида 2 август куни икки нафар ўзбекистонлик спортчи ўз иштирокини ўтказди.
Босқон улоқтириш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Суҳроб Хўжаев саралаш баҳсларида иштирок этди. А гуруҳида иштирок этган спортчи 71,26 метр натижа қайд этиб, сўнгги (15) ўринда қолиб кетди. Қайд этиш керак, Хўжаев бу борада Олимпия ўйинларидаги шахсий натижасини яхшилаб олди. У аввал Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпиадаларида ҳам қатнашиб, 65,88 ва 70,11 метр натижа кўрсатганди.

Юнон-рум кураши бўйича Жалғасбай Бердимуратов (-77 кг) арманистонлик Карапет Чалянга қарши баҳс олиб борди. Унда Арманистон вакили 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейинчалик Чалян финалга қадар етиб бора олмади ва Бердимуратов бронза медали учун курашда иштирок этиш имкониятига эга бўлмади.

Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси бир олтин ва бир бронза медал билан умумий рейтингнинг 47-поғонасидан жой олиб турибди.
Мавзуга оид
23:47 / 07.08.2024
Париж-2024. Ассакалов бронза учун баҳсда жароҳат олиб фаолиятини якунлади, Варданян ҳам турнирни медалсиз тугатди
08:30 / 08.05.2022
Шаҳрам Ғиёсов янги вазндаги илк жангидаёқ камар қўлга киритди, Элнур Абдураимовда нокаут
13:04 / 30.12.2021
Жалолов ва Жўраев «баҳси»да дуранг, кашфиёт Рашидов, вазир чемпион шахматчи ҳақида гапирди
08:48 / 03.08.2021