Юнусобод туманида янги мавзе ташкил этилмоқда
Юнусобод туманида янги мавзе ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Юнусобод тумани ҳокимининг “Юнусобод тумани “Отчопар-2” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган мавзега “Манзара” номини бериш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳага мувофиқ, қарор қабул қилингач, “Отчопар-2” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги ташкил этилаётган мавзега “Манзара” номи акс этган номлагичлар ўрнатилади ва тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритилади.
Халқ депутатлари Юнусобод туман кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари ҳамда Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиялари ҳужжат ижросини назорат қилади.
Мавзуга оид
13:40 / 20.08.2024
Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар қўлга олинди
13:02 / 23.07.2024
Юнусобод туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
21:47 / 03.07.2024
Юнусободда сув қувуридаги авария оқибатлари бартараф этилмоқда
14:04 / 03.07.2024