Ўзбекистон | 13:42 / 06.08.2021
8099
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва нисбатан иссиқ об-ҳаво бўлиши давом этади, фақат энг чекка шарқий ҳудудларда конвектив булутлилик ривожланиши эҳтимоли ҳали ҳам сақланиб туради, бунинг натижасида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли маҳаллий ёмғир ёғади. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳарорат кундуз кунлари 35-39 даража иссиққача кўтарилади, бу ушбу кун ҳароратининг меъёрий қийматларидан 3-4 даражага юқоридир.

Дам олиш кунлари текислик ҳудудлари бўйича қуруқ иссиқ сақланиб туради, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 20-25 даража иссиқ, кундуз кунлари 35-40 даража иссиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42 даража иссиқ атрофида бўлиши сақланиб туради.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига 6-8 август кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Мавзуга оид