Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони 1000га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда қарийб 1000 нафар кишида коронавирус, 547 кишида пневмония аниқлангани, икки касалликдан жами 9 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 5 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 134826 (+974) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.
Бу пандемия давридаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бундан аввалги антирекорд бир кун олдин қайд этилган - 5 август куни 951та янги ҳолат ҳақида эълон қилинганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 103 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 41 нафари Андижон вилоятида,
- 19 нафари Бухоро вилоятида,
- 110 нафари Жиззах вилоятида,
- 35 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 21 нафари Навоий вилоятида,
- 40 нафари Наманган вилоятида,
- 102 нафари Самарқанд вилоятида,
- 27 нафари Сирдарё вилоятида,
- 105 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 96 нафари Фарғона вилоятида,
- 40 нафари Хоразм вилоятида,
- 110 нафари Тошкент вилоятида,
- 125 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 128 нафар,
- Бухоро вилоятида 22 нафар,
- Жиззах вилоятида 124 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 36 нафар,
- Навоий вилоятида 30 нафар,
- Наманган вилоятида 20 нафар,
- Самарқанд вилоятида 70 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 98 нафар,
- Фарғона вилоятида 82 нафар,
- Хоразм вилоятида 73 нафар,
- Тошкент вилоятида 87 нафар,
- Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 128191 (+882) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 6 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 916тани ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 5 август куни 547 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 13531тага етди. Сўнгги бир кунда беморларнинг 551 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 6046 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 90 нафарга етди.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
11:40 / 13.12.2022