Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва областида мигрантлар иштирокида оммавий муштлашувлар содир бўлди
Муштлашув марказий осиёликлар ўртасида содир бўлгани айтилмоқда. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, жанжал вақтида ўқ овозлари ҳам эшитилган.
Москва областидаги Митишчи районида 40 нафарга яқин киши иштирокида оммавий муштлашув юз берди. Бу ҳақда РЕН ТВ телеканали хабар қилмоқда.
Ҳодиса натижасида икки киши жароҳатланган.
Муштлашув марказий осиёликлар ўртасида содир бўлгани айтилмоқда. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, жанжал вақтида ўқ овозлари ҳам эшитилган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
«Москва с огоньком» Telegram-каналининг хабар беришича, яна бир муштлашув Одинцово шаҳрида, «Одинбург» турар жой мажмуаси яқинидаги қурилиш баракларида содир бўлган. Унда шимолий кавказликлар ҳам қатнашгани айтилмоқда.
Полиция келиши билан муштлашаётганлар тарқалган. Кейинроқ ўн киши қўлга олинган.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
21:09 / 13.05.2026
Россиядаги фабрикада ўзбекистонлик ва бангладешлик ишчилар муштлашди
13:08 / 13.05.2026