Жавоб белгиланмаган тест топшириғига балл берилиши натижа хато ҳисобланганини англатмайди - ДТМ
Жавоб белгиланмаган тест топшириғига балл берилиши натижа хато ҳисобланганини англатмайди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.
Билдирилишича, Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида талабгорларда тест топшириғига нисбатан бирор эътироз мавжуд бўлса, ўз эътирозини ёзиб бериши учун эътирозлар бланкаси жорий этилган бўлиб, мазкур бланка олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида ҳам қўлланилади.
Бунда абитуриент унга берилган тест топшириғида бирор хатолик мавжуд деб ҳисобласа, мазкур тест топшириғи юзасидан ўз эътирозини бланкага ёзиб беради.
Билдирилган эътирозлар фан мутахассислари томонидан кўриб чиқилади ва эътироз ўринли бўлса, мазкур тест топшириғи тушган барча абитуриентларга (абитуриент эътирозлар бланкасига ёзмаган бўлса ҳам) ушбу тест топшириғи учун тегишли балл берилади.
“Бунда абитуриент мазкур тест топшириғига жавоб белгилаган ёки белгиламаганининг аҳамияти йўқ. Яъни, абитуриентнинг эътирози асосли бўлса, у жавоблар варақасига белгилаган бўлса ҳам, белгиламаган бўлса ҳам унга мазкур тест топшириғи учун тегишли балл берилади”, дейилади ДТМ хабарида.
Таъкидланишича, агар абитуриент эътирози асоссиз бўлса, у инобатга олинмайди ва тест топшириқлари абитуриент жавоблар варақасига белгилаган жавоблар асосида текширилади.
Мавзуга оид
15:03 / 14.08.2024
Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинди
14:00 / 09.08.2024
“Тест тузиладиган адабиётлар рўйхатини эълон қилиш агентликнинг вазифаси эмас” — БМБА
19:47 / 24.07.2024
Янги тартиб бўйича тушунтириш – тест балли аниқ бўлган абитуриент нималарни танлайди?
17:35 / 14.07.2024