Ўзбекистон | 11:19 / 09.08.2021
9765
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келади

Бугун ва ҳафтанинг катта қисмида республика ҳудудлари бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати кечалари 18-23 даража иссиқ, кундуз кунлари 33-38 даража иссиқ бўлади, бу ушбу давр меъёридан бироз юқоридир.

Пайшанба ва жума кунлари Қозоғистон ҳудуди орқали Урал ҳудудларидан Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Осмонда булутлар пайдо бўлади, лекин ёмғир ёғиш эҳтимоли кам. 

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати ўзгармайди, кундуз кунлари 30-35 даража иссиққача пасаяди ва иқлимий меъёрга яқинлашади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид