Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда барча ўрмон ёнғинлари ўчирилди
Туркияда айни вақтда барча ўрмон ёнғинлари ўчирилди. Бу ҳақда мамлакатнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бакир Пакдемирли маълум қилди.
“Мамлакатдаги барча ёнғинлар ўчирилди”, деб ёзган Пакдемирли Twitter’да.
Унинг таъкидлашича, ёнғинлар бошланганидан бери мамлакатнинг 54та вилоятида 299та ёнғин ўчоғи бартараф этилган.
Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаxритдин Хўжанинг маълум қилишича, Туркиядаги ёнғинлар вақтида 8 киши ҳалок бўлган, жабрланганлар сони 860 нафардан ошган.
Туркияда ўрмон ёнғинлари 29 июлда бошланган. Улар курортлар жойлашган соҳилбўйи ҳудудларини қамраб олган. Ёнғинлар туфайли бир нечта меҳмонхонадан одамларни эвакуация қилишга тўғри келган.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026