Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда сув тошқинлари сабабли «қизил даражадаги хавф» эълон қилинди
2700дан ортиқ уй ва дўконларга шикаст етган, электр таъминоти, транспорт қатнови ва алоқа тармоқлари ишдан чиққан.
Хитойнинг Хубэй провинциясида сув тошқинлари сабабли «қизил даражадаги хавф» эълон қилинди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, 21 киши табиий офат қурбони бўлган, 6 минг киши эвакуация қилинган. 2700дан ортиқ уй ва дўконларга шикаст етган, электр таъминоти, транспорт қатнови ва алоқа тармоқлари ишдан чиққан.
Суйчжоу, Сянян ва Сяоган шаҳарларига қутқарув отрядлари юборилган.
Синоптиклар кучли ёғингарчиликлар ҳафта охиригача давом этиши ҳақида огоҳлантирмоқда, Янцзи дарёси соҳилидаги ҳудудларда сув тошқинлари рўй бериши мумкин.