Ўзбекистон | 10:09 / 14.08.2021
15825
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус ва пневмония: Кунлик ҳолатлар юқорилигича қолмоқда, яна 9 бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 966 кишида коронавирус, 529 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 9 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 13 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 142124 (+966) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 88 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 37 нафари Андижон вилоятида,
  • 25 нафари Бухоро вилоятида,
  • 68 нафари Жиззах вилоятида,
  • 22 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 21 нафари Навоий вилоятида,
  • 40 нафари Наманган вилоятида,
  • 96 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 91 нафари Фарғона вилоятида,
  • 43 нафари Хоразм вилоятида,
  • 101 нафари Тошкент вилоятида,
  • 209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 83 нафар,
  • Андижон вилоятида 40 нафар,
  • Бухоро вилоятида 18 нафар,
  • Жиззах вилоятида 63 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 29 нафар,
  • Навоий вилоятида 28 нафар,
  • Наманган вилоятида 30 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 177 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 42 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 91 нафар,
  • Фарғона вилоятида 86 нафар,
  • Хоразм вилоятида 24 нафар,
  • Тошкент вилоятида 87 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 123 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 135228 (+921) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 6 нафари вафот этиб, расмий статистикага кўра касалликдан вафот этганлар сони 970 нафарни ташкил қилмоқда.

ССВ 13 август куни 529 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 17414тага етгани, сўнгги бир кунда уларнинг 521 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 10023 нафарни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берган. 

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 117 нафарга етди.

Маълумот учун, 12 август ҳолатига кўра, 948 кишида коронавирус, 521 кишида пневмония қайд этилиб, 12 бемор вафот этганди.

Мавзуга оид