Ўзбекистон | 11:00 / 16.08.2021
25849
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ал-Беруний халқаро мактаби таълимга яна янгилик киритмоқда

Грант... Кўп маротаба ушбу сўзни эшитганмиз, аммо бизнинг таълим соҳамизда камдан-кам ҳолларда учратамиз, хусусий мактабларда эса деярли йўқ.

Кўпгина инсонлар халқаро стандартлар бўйича юқори сифатли таълим учун фақат барқарор молиявий асосга эга бўлиш керак деб ўйлашади, аммо ҳозирда Ал-Беруний халқаро мактаби бундай стереотипдан қочиш ва истеъдодларга йўл очиш учун ҳаракат қилмоқда.

Энди ҳар қандай бола Британиянинг Pearson Edexcel тизими аккредитациясидан ўтган халқаро мактабда бепул таълим олиш имконига эга.

Демак, Al Beruniy қуйидаги бешта йўналиш бўйича грантларни очиқ деб эълон қилади:

1. Ал-Беруний халқаро мактабининг олимпиадасида совринли ўринлар эгалари. Ҳар йили мактаб барча хоҳловчилар учун математика бўйича олимпиада ўтказади. Энг юқори баллар тўплаган иштирокчиларга бепул ўқиш учун грант тақдим қилинади.

2. “Келажакда мен Коинотга учаман” танлов ғолиблари. Мазкур йил Ал-Беруний мактабида катта танлов ўтказилиб, унда болалар космик ракеталар моделларини ўз қўллари билан яратишади. Танлов ғолиблари бепул ўқиш имкониятини қўлга киритишади.

3. Республика ва Халқаро спорт олимпиадалар ғолиблари. Халқаро мактаб соғлом турмуш тарзини ҳамда турли спорт мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаган спортчиларни қўллаб-қувватлайди (шу қаторда моддий томондан ҳам).

4. Халқаро даражадаги ҳар қандай танлов совриндорлари. Ҳалқаро миқёсда ўз билимлари ва салоҳиятини исботлашга эришган ҳар қандай иқтидорли бола грант асосида Ал-Беруний халқаро мактабида ўқишга лойиқ.

5. Аълочилар. Охирги 5 йил ичида ҳамма фанлар бўйича “аъло” баҳоларга ўқиган барча болалар ўз омадини синаб кўриб, халқаро стандарт бўйича мутлақо бепул ўқиши мумкин.

Юқорида келтирилган бирор-бир йўналишга мос келган ҳар бир талабгор ўқиш учун 100% грантга эга бўлиши мумкин. Бунинг учун фақатгина Al Beruniy мактабига бориб, Admission office га мурожаат қилиб, ABISGRANT промокодини айтиш керак. Шундан сўнг иккинчи босқичга ўтишингиз лозим. Al Beruniy International School асосий мақсади Ўзбекистонда халқаро таълим стандартини кенг жорий қилишдан иборат. Биз ҳар бир бола истеъдодли бўлиб туғилишига ишонамиз ва энг сифатли таълим олишга лойиқ деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун айнан сизнинг болангиз мактабимизда энг илғор ва керакли билимларни олишига, ўзига ишонч ва муваффақиятга эришиши учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширамиз.

Ал-Беруний ўзбек-итальян Халқаро мактабига кириш имкониятини қўлдан бой берманг!

Болаларингиз муваффақиятли келажаги ҳозир таълимда тўғри йўл танлашдан бошланади!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид