Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қулфланиб қолган уйдан 2 ёшли бола қутқарилди
Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида қулфланиб қолган хонадон ичидаги 2 ёшли бола қутқарилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 17 август куни Қашқадарё вилояти ФВБ навбатчи-диспетчерлик хизматига Қарши шаҳар Насаф кўчасидаги кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирида яшовчи фуқародан мурожаат тушган. Мурожаатда хонадоннинг кириш эшиги қулфланиб, у ерда 2 ёшли бола қолиб кетгани тўғрисида хабар берилган.
Қайд этилишича, зудлик билан хабар қилинган жойга етиб борган қутқарувчилар хонадон деразаси очиқлигини аниқлаган ва дарҳол юқори қават деразасидан махсус арқон ёрдамида тушиб, уй ичида қолган болани қутқариб, онасига соғ-саломат топширган.
Мавзуга оид
15:37 / 20.06.2025
Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик сув тармоғи тортилади
13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
18:13 / 31.03.2025
Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади
16:09 / 28.03.2025