Ўзбекистон | 09:17 / 18.08.2021
5247
2 дақиқада ўқилади

Юридик университет магистратурасига тест синовлари Ботаника боғида бўлиб ўтади

2021-2022 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига кириш тест синовлари 2021 йил 20 август куни соат 19:00да Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида бўлиб ўтади.

Давлат тест маркази хабарига кўра, тест синовлари 2та мутахассислик фани ва чет тилидан (инглиз, немис, француз) ўтказилади. Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 25тадан, жами 75та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 2 соат-у 30 дақиқа вақт ажратилади.

Чет тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ва халқаро сертификатга эга талабгорлар чет тили бўйича имтиҳондан озод қилинади ва уларга шу фан доирасида олиш мумкин бўлган максимал балл берилади. Уларга тест синовида 2та мутахассислик фани учун 1 соат-у 40 дақиқа вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 207,5 балл бўлиб, мутахассислик фанлари бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 155 балл), чет тили фани бўйича эса 2,1 баллдан (жами 52,5 балл) берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани 18 август куни соат 15:00дан бошлаб Давлат тест марказининг magistr.dtm.uz сайтидан олиши мумкин бўлади.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан соат 18:30дан кечикмаган ҳолда келиш сўралган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти