Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Хитойни мудофаа саноати лойиҳаларига жалб қилмоқчи
Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси Хитой технологияларини қўшма лойиҳаларга жалб қилмоқчи.
Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Хитой Марказий ҳарбий кенгаши Қурол, ҳарбий техника ва технологияларни ривожлантириш бош бошқармаси делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи ташкиллаштирилди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон-Хитой томони масъул вакиллари томонидан қурол, ҳарбий техника ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик бўйича мавжуд ва истиқболли лойиҳалар, уларни амалга ошириш муддатлари ҳамда ҳамкорлик соҳасини тизимли тартибда ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

Маълум қилинишича, ташриф давомида хорижий делегация вакилларига Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси тасарруфидаги мудофаа саноати комплекси корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳарбий ва икки мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар намойиш этилди.
Мавзуга оид
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
23:23 / 27.04.2026
Хитой Meta’нинг Manus стартапини сотиб олиш бўйича 2 миллиард долларлик битимини тўхтатди
08:56 / 25.04.2026
Хитой дронларни ҳавода қувватлантириш технологиясини синовдан ўтказди
08:28 / 24.04.2026