Ўзбекистон | 08:19 / 21.08.2021
2514
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистон бўйича кам булутли об-ҳаво сақланиб туради

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Маълум қилинишича, баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-38 даража иссиқ бўлади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Ҳаво 36-38 даража иссиққача кўтарилади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-32 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид