Ўзбекистон | 10:44 / 24.08.2021
25367
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар пасайиши давом этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда пандемия бошидан бери коронавирусдан касалланганлар сони 150 минг нафардан ошгани ҳақида хабар берди. Кунлик ҳолатлар сони кундан кунга пасаймоқда.

«2021 йил 23 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 150683 (+807) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 85 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 35 нафари Андижон вилоятида,
  • 22 нафари Бухоро вилоятида,
  • 39 нафари Жиззах вилоятида,
  • 16 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 26 нафари Наманган вилоятида,
  • 88 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 26 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 85 нафари Фарғона вилоятида,
  • 29 нафари Хоразм вилоятида,
  • 98 нафари Тошкент вилоятида,
  • 228 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бу Ўзбекистонда 27 июль кунидан бери (+789) қайд этилган энг паст кўрсаткичдир. Бир кун олдин 818та янги ҳолат қайд этилганди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 78 нафар,
  • Бухоро вилоятида 33 нафар,
  • Жиззах вилоятида 47 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
  • Навоий вилоятида 36 нафар,
  • Наманган вилоятида 73 нафар
  • Самарқанд вилоятида 65 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 52 нафар,
  • Фарғона вилоятида 88 нафар,
  • Хоразм вилоятида 36 нафар,
  • Тошкент вилоятида 97 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 139 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 143395 (+763) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни вақтда актив кейслар (шифохоналарда даволанаётганлар) 6 мингдан юқори даражада қолмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 7 нафари вафот этиб, пандемия бошидан буён расмий статистикада коронавирус туфайли қайд этилган ўлимлар сони 1035тани ташкил қилди.

23 август куни 321 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 21434 нафарга етди. Кеча уларнинг 332 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 14003 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 148 нафарга етди.

Мавзуга оид