Ўзбекистон | 21:16 / 24.08.2021
34717
2 дақиқада ўқилади

Тўрт кишига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди

Бухоролик фермер Муҳаммад Аҳмедов, ЎзФА Математика институти директори Шавкат Аюпов, адабиётшунос Иброҳим Ғафуров ва санъаткор Муножат Йўлчиевага “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди.

Президент “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш тўғрисида фармон имзолади.

Фармонга асосан, мамлакат олдидаги юксак хизматлари учун қуйидагиларга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилиб, олий нишон – “Олтин юлдуз” медали топширилади:

Аҳмедов Муҳаммад Исматович – Бухоро туманидаги “Маданият Муҳаммад Исмат” фермер хўжалиги бошлиғи, Бухоро вилояти

Муҳаммад Аҳмедов / Фото: Telegram

Аюпов Шавкат Абдуллаевич – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти директори, сенатор

Шавкат Аюпов / Фото: Kun.uz

Ғафуров Иброҳим Усмонович – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим

Иброҳим Ғафуров / Фото: Ziyouz.com

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий ижрочилик кафедраси мудири

Муножатхон Йўлчиева / Фото: Музаффар Абдуллаев

Маълумот учун, “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони олий даражадаги мукофот бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади.

Мавзуга оид