Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбий лицейга кирувчилар қатъий тиббий кўрикдан ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек ДХХ ва Миллий гвардия таркибида ташкил этилган. «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейлари ДХХ тизимида ташкил этилган.
Низомга мувофиқ:
- номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш учун мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида тиббий комиссиялар тузилади;
- номзодларни якуний тиббий кўрикдан ўтказиш учун мудофаа ишлари бошқармалари ҳузурида тиббий комиссиялар тузилади;
- ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун Мудофаа вазирлиги, ДХХ, ИИВ ҳузурида ҳарбий-тиббий комиссиялар шакллантирилади.
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг шифокор-мутахассисларидан иборат бўлган мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ҳузуридаги тиббий комиссиялар таркиби президентнинг 25.12.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ПҚ-4076-сон қарорида белгиланган тартибда тасдиқланади.
Мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ҳузуридаги тиббий комиссияларнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
- номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш;
- руҳий-асаб, тери-таносил касалликлари ва наркологик диспансерлари, фтизиатрия ва пульмонология (силга қарши диспансерлар) ҳамда ОИТСга қарши курашиш марказларида ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисида олинган маълумотларнинг мавжудлигини текшириш;
- номзодларни қўшимча текширув ва даволашга йўналтириш, қўшимча текширув ва даволашдан сўнг уларнинг тиббий комиссияга келишларини назоратга олиш;
- номзодлар соғлиғининг ҳолатига кўра «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга киришга яроқлилиги ёки яроқсизлиги тўғрисида хулосалар қабул қилиш.
Мавзуга оид
10:15 / 15.06.2026
Россия чет эл фуқаролари учун тиббий кўрик қоидаларини кучайтирди
15:39 / 12.03.2026
Педагоглар учун ҳар йиллик мажбурий тиббий кўрик жорий этилиши мумкин
23:26 / 10.02.2026
Россияда тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган мигрантлар учун жарима 12,5 баравар оширилади
14:43 / 23.12.2025