Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Педагоглар учун ҳар йиллик мажбурий тиббий кўрик жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда педагог ходимларнинг саломатлигини мунтазам назорат қилиш мақсадида уларни ҳар йили мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида назарда тутилган.
Фото: Getty Imagеs
Лойиҳага кўра, республикадаги барча давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида фаолият юритувчи педагог ходимлар ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши мажбурий ҳисобланади.
Шунингдек, давлат таълим ташкилотларида бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан банд бўлган педагоглар тиббий кўрикдан Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, кафолатланган тиббий хизматлар доирасида ўтказилиши белгиланмоқда.
Нодавлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар эса тиббий кўрикдан ташкилот маблағлари ҳисобидан, тегишли лицензияга эга давлат ёки нодавлат тиббиёт муассасаларида ўтказилиши назарда тутилган.
Лойиҳада педагогларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш иш берувчининг зиммасига юклатилиши ҳам кўрсатилган. Шу билан бирга, педагог тиббий кўрикдан ўтаётган вақтда унинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Мавзуга оид
14:37 / 16.02.2026
B2 учун 50 фоиз, C1 учун 100 фоиз: касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
23:26 / 10.02.2026
Россияда тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган мигрантлар учун жарима 12,5 баравар оширилади
14:43 / 23.12.2025
Давлат фуқаролик хизматчилари йилда камида бир марта тиббий кўрикдан ўтади
20:36 / 15.09.2025