Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршидаги тунги клуб ходими мижозни пичоқлаб ўлдирди
Иллюстратив фото
Қарши шаҳрида жойлашган тунги клублардан бирида икки нафар мижоз ўртасида жанжал келиб чиққан. Улардан бири иккинчисини ураётган пайтда клуб ходими унга ошхона пичоғи билан зарба берган. Оқибатда, мижоз оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 23 август куни соат 20:30ларда Ш.Р. ўртоғи билан Қарши шаҳридаги тунги клублардан бирига овқатланиш учун борган. Овқатланиш пайтида Ш.Р. клубдаги бошқа бир мижозга «нима сабабдан менга ёмон қараяпсан?» деб, уни клуб ҳожатхонасига олиб кириб, қўллари билан кўкрак соҳасидан муштлаб ураётганда, клуб ишчиси А.К. келиб қолган. А.К. келгусида жанжал келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида Ш.Р.ни тинчлантиришга ҳаракат қилганда, Ш.Р. қўли билан А.К.ни итариб юборган.
Шундан сўнг А.К. клуб барида турган ошхона пичоғи билан Ш.Р.нинг ҳаёти учун хавфли бўлган чап томон кўкрак қисмига бир марта уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда, оғир тан жароҳати олган Ш.Р. шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 24 август куни Қарши шаҳар прокурори томонидан А.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Айбланувчи Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган. Жиноий иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Қарши шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:37 / 20.06.2025
Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик сув тармоғи тортилади
13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
18:13 / 31.03.2025
Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади
16:09 / 28.03.2025