Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда «ЗИЛ» юк машинаси йўл четига чиқиб кетиб пастликка қулади
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида «ЗИЛ» юк машинаси йўл четига чиқиб кетиб пастликка қулаган. Оқибатда, унда йўловчи сифатида кетаётган шахс оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 20 август куни соат 22:19ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз йўлининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 996-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб бораётган ЗИЛ юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг машина йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, пастликка қулаган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «ЗИЛ»да йўловчи сифатида кетаётган, Жиззах шаҳри Амир Темур маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган шахс оғир тан жароҳатлари олиб Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиалига ётқизилган.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026