Жорий йилда солиқ тушумлари 31,9 фоизга кўпайган
2021 йилнинг 1 январидан 31 июлигача бўлган даврда божхона тўловлари бўйича тушумлар 49,4 фоизга, солиқ тушумлари 31,9 фоизга, экспорт ҳажми эса 39,3 фоизга ошган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари ҳудудларнинг ишбилармонлик фаолиятини таҳлил қилиб чиқишди.
Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, жорий йилнинг 1 январидан 31 июлигача бўлган даврда республика солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31,9 фоизга ошган.
Таҳлил қилинган давр учун божхона тўловлари бўйича тушумлар ҳам 49,4 фоизга кўпайган. Даромаднинг энг катта ўсиши Жиззах (5,5 баробар), Сирдарё (2,8 баробар), Хоразм (2,1 баробар), Фарғона (89,6 фоиз), Самарқанд (85 фоиз) вилоятларида, Тошкент шаҳри (38,2 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикасида (37,9 фоиз) кузатилган.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён товарлар экспортининг ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39,3 фоизга ошган. Товарлар экспорти ҳажмининг ўсиши кўпроқ Андижон (72,8 фоиз), Сирдарё (70,9 фоиз), Бухоро (70,8 фоиз), Жиззах (67,8 фоиз), Тошкент (61,2 фоиз) вилоятлари, Тошкент шаҳри (43 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикасига (30,4 фоиз) тўғри келади.
Бу даврда 59 минг 247та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг энг кўпи Қашқадарё (6 848), Самарқанд (6 116), Фарғона (5 235), Тошкент (5 018) вилоятлари ва Тошкент (10 221) шаҳрида рўйхатга олинган.
Мавзуга оид
18:26 / 18.10.2021
2022 йилги Давлат бюджетининг дастлабки параметрлари маълум бўлди
10:21 / 15.10.2021
Айрим шахсларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилади
21:57 / 09.10.2021
Мақсуда Ворисова: “Аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизимини жорий этамиз”
21:09 / 08.10.2021