Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2021 йилнинг кутилаётган макроиқтисодий кўрсаткичлари, 2022-2024 йилларга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар, 2022 йил учун Давлат бюджетининг лойиҳаси муҳокама қилинди.
ЎзА хабарига кўра, дастлабки статистик маълумотлар жорий йилнинг 9 ойлик якунлари билан республикада ялпи ички маҳсулот 6,9 фоизга ўсганини кўрсатмоқда.
Жорий йил якуни бўйича ЯИМ ўсиши 6,5-7 фоиз атрофида бўлиши, бунда саноатда ишлаб чиқариш ҳажми – 9,1, қурилиш ишлари ҳажми – 6,6, хизматлар соҳаси – 8,6 ва қишлоқ хўжалиги – 2,8 фоизга кўпайиши кутилмоқда.
Мамлакатнинг ўрта муддатли макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозининг асосий сценарийсида келгуси беш йилда ЯИМнинг ўртача ўсиш суръати 6,5 фоизда бўлиши прогноз қилинган.
Хусусан, 2022 йилда ЯИМнинг 5,9 фоизга ўсиши, келгуси йилларда эса ўсиш суръатларининг бундан юқори бўлиши ҳисоб-китоб қилинган.
Ҳукумат олдида 2026 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ миқдорини 2 800 долларга етказиш ва 2030 йилга бориб эса 4000 доллардан ошириш ва ўрта даромадли мамлакатларнинг юқори гуруҳига кириш вазифаси турибди.
“Мажлис давомида буни фақатгина белгилаб олинган таркибий ислоҳотларни кечиктирмасдан, тўлақонли амалга ошириш орқали мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ва ишлаб чиқариш унумдорлигини ўстириш билангина таъминлаш мумкинлигига алоҳида урғу берилди. Ислоҳотларни амалга оширишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар раҳбарларининг фаолиятига танқидий баҳо берилди”, – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш, хусусан, инфляция даражасини 2022 йилда 9 фоизгача, ўрта муддатда
















