Ўзбекистон | 13:36 / 27.08.2021
9444
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Бугун ва дам олиш кунлари мамлакатимиз ҳудудида ҳаво кам булутли бўлади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Қайд этилишича, дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. 

Ҳаво ҳарорати кечалари 17-22 даража илиқни, кундуз кунлари 32-37 даража иссиқни ташкил этади, бу меъёрдан 2-3 даражага юқоридир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид