Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паралимпиада-2020. Ўзбекистон илк олтин медални қўлга киритди
Токиодаги ёзги Паралимпиадада Ўзбекистон учун илк олтин медални финалда испаниялик рақибни таслим этган пара-дзюдочи Учқун Қуронбоев тақдим этди.
Ўзбекистон делегацияси Токиодаги Паралимпия ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди.
-66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган парадзюдочи Учқун Қуронбоев финалда испаниялик Серхио Банон Ибаньесга қарши татамига чиқди ва Golden Score'да рақибини мағлубиятга учратиб, мамлакат делегациясига илк олтин медални келтирди.
Чоракфиналда у Япония вакили Юджиро Сетони, яримфиналда эса Украина вакили Давид Хоравани мағлубиятга учратганди.
-60 кг вазн тоифаси вакили Шерзод Намозов эса бронза медали учун курашда руминиялик Алекс Болого ютқазиб қўйди.
Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 3тага етди. Бунгача пара-сузувчи Исломбек Асланов бронза, узунликка сакрашда иштирок этган Асила Мирзаёрова эса кумуш медални қўлга киритишганди.