Жамият | 15:46 / 27.08.2021
2232
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда «Форд» ва «Камаз» тўқнашди. Икки киши вафот этди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида «Форд» мини автобуси «Камаз» тиркамасига урилган. Оқибатда икки киши вафот этган. «Форд» ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бугун 27 август куни тонги соат 4:00ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидан ўтувчи 1306-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Форд» русумли мини автобус ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Камаз» юк машинасининг тиркамасига бориб урилган. Оқибатда, «Форд»да йўловчи сифатида кетаётган икки нафар шахс оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Ҳайдовчи шифохонага ётқизилган.

Kun.uz манбасига кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисасига «Форд» ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган. Унинг бошқарув пайтида ухлаб қолгани тахмин қилинмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид