Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинади
“Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Экспериментал инновацион тадқиқотлар доирасида Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинади.
Махсус режим Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (IT-парк) алоҳида бўғини бўлиб, унинг иштирокчилари IT-парк резидентлари ҳисобланади ва улар ўз фаолиятини экстерриториаллик принципи асосида амалга оширади.
Махсус режим талабгорлари учун тажриба-синов лойиҳалари доирасида фаолиятга рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни тезлаштирилган ва соддалаштирилган ҳолда олиш тизими жорий қилинади.
Бунда:
- аризалар 5 иш куни ичида тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилади;
- рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати ваколатли давлат органи томонидан қисқартирилади;
- тегишли ҳужжатларни олиш учун белгиланган тўлов миқдорлари 2 бараварга камайтирилади.
Махсус режим иштирокчиларига тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида IT-парк резидентларига берилган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади. Ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга кетган харажатлари тегишли тартибда давлат томонидан компенсация қилинади.
Махсус режим фаолиятининг муддати 5 йилни ташкил этади. Тажриба-синов лойиҳалари 1 йилдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Мавзуга оид
21:55 / 15.06.2026
Anthropic АҚШ ҳукумати талабига биноан ўзининг энг кучли сунъий интеллект моделларини ўчирди
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
08:47 / 13.06.2026
150 дан ортиқ математик сунъий интеллект атрофидаги шов-шувларга ишонмасликка чақирди
10:06 / 11.06.2026