Жаҳон | 14:23 / 28.08.2021
45153
1 дақиқада ўқилади

АҚШ разведкаси коронавируснинг келиб чиқишига оид хулосаларини эълон қилди

Разведка ҳамжамияти коронавируснинг келиб чиқиши борасида ҳали-ҳамон иккита тахминни илгари сурмоқда: SARS-CoV2 вирусининг ҳайвондан одамга юқиши ва лабораторияда юқиши. 

АҚШ миллий разведкаси SARS-CoV-2 коронавирусининг келиб чиқишини ўрганишга оид ҳисобот хулосаларини эълон қилди.

Хулосада айтилишича, вирус Хитой томонидан биологик қурол сифатида ишлаб чиқилмаган ва хитойлик амалдорлар коронавируснинг дастлабки ўчоқлари пайдо бўлмагунича вирус ҳақида маълумотга эга бўлмаган.

Бундан ташқари, разведка тузилмаларининг аксарияти SARS-CoV2 коронавируси ген муҳандислиги ёрдамида яратилмаган деган фикрга келган. 

Разведка ҳамжамияти коронавируснинг келиб чиқиши борасида ҳали-ҳамон иккита тахминни илгари сурмоқда: SARS-CoV2 вирусининг ҳайвондан одамга юқиши ва лабораторияда юқиши. 

Ҳисоботда вируснинг пайдо бўлиш вақти ҳақида ҳам айтилган.

«Разведка SARS-CoV-2 вируси одамларга биринчи марта 2019 йил ноябрда юққан деб ҳисоблайди», — дейилади ҳужжатда.

Мавзуга оид