Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Янги Ўзбекистон» боғи орқали ўтган йўлда ҳаракат чекланади
Янги барпо этилган «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик куни нишонланиши туфайли Тошкентни Чимён билан боғловчи янги йўлда 31 августдан 2 сентябргача транспорт ҳаракати чекланади.
Тошкентни Чимён билан боғловчи янги йўлда 31 августдан 2 сентябргача транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ хабар қилди.
«Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмида, Қибрай туманида барпо этилган «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, 2021 йил 31 август ҳамда 1-2 сентябрь кунлари мазкур боғ атрофида, Темур Малик ҳамда Оҳангарон шоҳ кўчалари кесишмасидан бошлаб «Махтумқули-Истиқлол» автомобиль йўли бўйлаб 4Р-12 «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлигача бўлган масофада транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин», дейилади хабарда.

Ҳайдовчиларга Темур Малик ҳамда Оҳангарон шоҳ кўчалари кесишмасидан бошлаб «Махтумқули-Истиқлол» автомобиль йўли бўйлаб 4Р-12 «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлигача бўлган масофани бошқа йўллар орқали айланиб ўтиш тавсия қилинган.
Мавзуга оид
12:04 / 24.11.2025
Янги Ўзбекистон боғи атрофида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади
18:23 / 31.07.2025
Тошкентдаги пляжда дам олувчилардан бири чўкиб кетди
17:58 / 21.03.2025
Фото: "Янги Ўзбекистон" боғида байрам тантанаси қандай ўтди?
20:14 / 29.05.2024