Ҳиндистонда номаълум касалликдан 68 киши вафот этди
Ўтган ҳафта давомида Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш штатида номаълум вирусдан камида 68 киши вафот этди. Бу ҳақда Times of India хабар берди. Вафот этганларнинг 40 нафари болалар бўлган.
Беморларда иситма, сувсизланиш ва тромбоцитлар даражасининг кескин пасайиши кузатилган. Баъзиларида денге вирусига хос белгилар, жумладан мушакларда оғриқ, кўнгил айнаш, бош оғриғи, лимфа тугунларининг шиши пайдо бўлган.
Энг кўп ҳолатлар Агра, Матхура, Майнпури, Эта ва Касганжда қайд этилган. Бу касалликдан энг кўп Фирозобод тумани зарар кўрган. Бу ердаги тиббиёт коллежида 72 бола ҳаёти учун курашилмоқда.
Фирозободлик шифокорлардан бири Маниш Асижанинг айтишича, “туманлардаги вазият хавотирли”. У касаллик тарқалишига санитария ва гигиена йўқлиги сабаб деб айтмоқда. Яна бир шифокор Нита Кулшрестанинг хабар беришича, охирги 24 соат ичида 12 бола вирусли иситмадан вафот этган ва бунинг аниқ сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
14:47 / 14.10.2024
Ҳиндистонда тўй мавсуми иқтисодиётга 70 млрд доллар келтиради
23:55 / 12.10.2024
Ҳиндистон Россияга тақиқланган технологияларни етказиб бермоқда — Bloomberg
15:43 / 09.10.2024
Ҳиндистонда тўрт минг йиллик аравалар топилди
20:45 / 08.10.2024