Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар SARS-CoV-2 коронавируси ҳар ҳафтада мутацияга учрашини аниқлади
Инсон СOVID-19 билан бир неча ҳафтадан зиёд оғриса, вирус унинг организмида мутацияга учраши исботланди, деди тадқиқот муаллифларидан бири профессор Лоренс Ҳерст.
COVID-19 касаллигини чақирувчи SARS-CoV-2 коронавируси ҳар ҳафтада мутацияга учрайди. Бу ҳақда Буюк Британиядаги Бат ва Эдинбург университетлари генетиклари ўтказган тадқиқот хулосасида айтилмоқда.
Тадқиқот муаллифларининг ёзишича, коронавирусни ўрганган кўпчилик янги штаммларнинг пайдо бўлиш тезлигини баҳолашда кўплаб мутацияларни сезмаган. Уларнинг фикрича, кўпинча юз берган мутация вируснинг ўзига зарар етказиб, унинг яшаш имкониятини пасайтирувчи «салбий селекция» намуналари эътибордан қочирилган. Таъкидланишича, аксарият олимлар диққатларини янги штамм аввалгисидан кучлироқ имкониятга эга бўлган ижобий селекция намуналарига қаратган.
Тадқиқотда агар инсон СOVID-19 билан бир неча ҳафтадан зиёд оғриса, вирус унинг организмида мутацияга учраши исботланди, деди тадқиқот муаллифларидан бири профессор Лоренс Ҳерст.
У коронавируснинг алфа штамми узоқ вақт даволанган инсон танасида пайдо бўлганини эслатиб ўтди. Таъкидланишича, бу COVID-19нинг оғир шаклига чалинганлар изоляцияда бўлиши зарурлигини тасдиқлайди.
Тадқиқот Бат университетидаги Милнер эволюция маркази ва Эдинбург университетидаги тиббий тадқиқотлар кенгашининг инсон ирсияти бўлими ходимлари томонидан ўтказилган.
Мавзуга оид
22:03 / 19.03.2025
Бразилиядаги кўршапалакларда янги коронавирус топилди
15:37 / 21.02.2025
Хитойда кўршапалаклар орасида янги коронавирус аниқланди
17:01 / 26.01.2025
МРБ коронавируснинг лабораториядан келиб чиққани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди
17:49 / 01.01.2025