Ўзбекистон | 12:56 / 31.08.2021
1534
1 дақиқада ўқилади

Aмударёдаги ярми ўйилиб, ярми қолган кўприк таъмирланадиган бўлди

Олдинроқ #Kunmobilmuxbiri ёрдамида Aмударёдаги ярми ўйилиб, ярми қолган кўприкдан оғир юк машиналари ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. «Жумур овул» МФЙ ҳудудидаги кўприк икки ой олдин яроқсиз ҳолга келиб қолганди.

Aмударё тумани ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Ҳокимликнинг қайд этишича, кўприк туман «Йўллардан фойдаланиш» УК балансида. Унинг яроқсиз ҳолга келгани юзасидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда далолатномалар расмийлаштирилган.

Шунингдек, кўприкни таъмирлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари бошқармасига тегишли таклифлар тақдим қилинган.

Эндиликда ушбу кўприкни таъмирлаш бўйича зарур бўлган маблағлар ажратилиши билан кўприкни таъмирлаш ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз, — дейилади расмий муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин #Kunmobilmuxbiri Aмударё устида қурилаётган янги кўприк дарёни қандай жиловлаётгани ҳақида хабар берганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид