Хитойда кўприк қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Хубэй провинциясидаги кўприкнинг бир қисми қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 8 киши жароҳатланди. Воқеа 18 декабрда Эчжоу шаҳрида юз берган.
Таъкидланишича, Шанҳай – Чунцин ва Дацин – Гуанчжоу автомобил йўлларини боғловчи кўприкнинг темир-бетон устунларда турувчи 500 метрлик қисми бир томонга қулаб, пастидан ўтувчи атомобил йўлига деярли 90 даража бурчак остида туриб қолган.
Воқеа оқибатида кўприкнинг устидаги 3 та юк машинаси у билан бирга пастга қулаган. Шунингдек, пастдан ўтувчи автомобил йўлда бир машина конструкция остида қолиб кетган.
Дастлабки тергов натижалари кўприкнинг қисми унга 198 тонналик юк машинаси киргандан кейин қулаб тушганини кўрсатган. Таъкидланишича, юк машинаси оғирлиги транспорт воситалари учун ушбу кўприк орқали ўтишга рухсат берилган максимал оғирликдан 4 марта кўпроқ бўлган.
Воқеа жойида қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва полиция ходимлари иш олиб борган. Қутқарувчиларнинг 50 кишидан иборат дастлабки гуруҳи воқеа жойига 20 дақиқа ичида етиб келган. Шунингдек, қўшни Хуанши шаҳридан 80 қутқарувчи жалб қилинган.
Қулаган кўприк 2010 йил сентябрда фойдаланишга киритилган бўлиб, унинг узунлиги 731 метрни, эни 13 метрни ташкил қилган.
Мавзуга оид
19:57
Хитойда ёлғиз инсонларни оила қуришга ундовчи тарғиботлар кучайтирилди
14:53
Хитой компанияси Аския бозорини 225,6 млрд сўмга сотиб олди
23:04 / 24.12.2024
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52 / 24.12.2024