19:30 / 31.08.2021
10117

“ISHONCH” дўконлар тармоғи Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан барча юртдошларимизни табриклайди

Барчага сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва омад ёр бўлишини, фарзандлар, набиралар камолини кўриб юриш ҳаммага насиб этишини, гўзал ва бетакрор юртимиз ҳамиша тинч ва фаровон бўлишини тилайди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллик даври мобайнида мамлакатимиз кўплаб соҳаларда улкан ютуқларга эришган бўлса, ушбу ютуқларнинг самараси ўлароқ халқимизнинг турмуш тарзи юксалиб бормоқда. “ISHONCH” дўконлар тармоғи ҳам ўзи мавжуд бўлган ҳудуд аҳолиси турмуш тарзини янада юксалтириш ва ривожлантиришни, уларнинг орзуларини рўёбга чиқаришни мақсад қилган. Ушбу мақсад йўлида ҳозир компания ўз ҳудудий қамровини кенгайтиришни давом эттирмоқда ва ҳозирги кунда Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент, Сирдарё, Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларида жами 39та филиалига эга. Йил якунига қадар Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида яна 10дан ортиқ филиалларини ишга тушириш бўйича жадал ҳаракат қилиб бормоқда.

“ISHONCH” — бу нафақат маиший техникани муддатли тўлов асосида сотадиган йирик дўконлар тармоғи, балки ҳозирги кунда дўконда 7000 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар мавжуд. Бугунги кунда “ISHONCH” Samsung, Artel, Shivaki, Premier, Thermex, Avalon ва бошқа таниқли брендлар билан ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари, яна кўплаб дунёга машҳур брендларнинг сара маҳсулотлари ҳам дўкон расталаридан ўрин олиб, ўз эгаларини топмоқда.

“ISHONCH” дўконлар тармоғида ҳамма нарса мижозларга қулайлик учун қилинган. Мижозлар “ISHONCH”нинг савдо дўконларидаги мижозлар учун яратилган шароитлар туфайли ўзларини эркин ҳис қилишлари мумкин, кафолатли маҳсулотлар, маҳсулотларнинг бепул етказиб ва ўрнатиб берилиши, агар харид қилинган маҳсулот маъқул келмай қолган тақдирда уни 30 кун ичида қайтариш имконияти мавжуд.

Компания ҳақида, маҳсулотлар бўйича маълумотлар, уларнинг нархлари, онлайн харид қилиш ёки буюртмаларни мижозлар ижтимоий тармоқлар орқали ҳам беришлари мумкин, бу ахборот технологиялари ривожланган замонавий дунёда жуда ҳам қулай. Мижозлар томонидан келиб тушган таклиф ва шикоятлар компания томонидан уч кун ичида кўриб чиқилади ва тезда ҳал қилинади. Ташкилотда шароит нафақат мижозлар учун, балки ходимлар учун ҳам яратилган: бепул тушлик, форма, бепул машғулотлар ва лавозимнинг ўсиши. Ишга кириш учун сиз онлайн ариза тўлдиришингиз ва суҳбатдан ўтишингиз керак бўлади. Бу йил 700 дан ортиқ киши “ISHONCH” ходимларининг дўстона жамоасига қўшилди ва бу ёшлар бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Етарли иш тажрибасига эга бўлган мутахассис ходимлар мижозларнинг маҳсулот харид қилишда тўғри танлов қилишларига ёрдам беришади ва мижозлар ўз харидларидан доимо мамнун бўлишади

“ISHONCH”нинг юқори малакали савдо маслаҳатчилари мижозларга харид қилиш жараёнида маҳсулот бўйича керакли маълумот ва маслаҳатларни бериб, тўғри танлов қилишга ёрдам беради.

“ISHONCH” дўконлар тармоғига келиб, беихтиёр бефарқ кетиш қийиндир, чунки компания номи ҳақиқатга мос келади. Ишонч бу – “ISHONCH”. Бу ишониш учун энг қулай вазиятдир.

Батафсил маълумот учун:

+99873 515 22 22

Ижтимоий тармоқдаги расмий канал ва саҳифалар:

Telegram: t.me/ishonchsavdo

Instagram: @ishonchsavdouz

Facebook: fb.com/ishonchsavdouz

Twitter: twitter.com/ishonchsavdo

YouTube: youtube.com/c/Ishonchsavdo

Реклама ҳуқуқи асосида

Top