Ҳозирги кунда жами дўконлар сони 100 дан ошган ISHONCH бренди аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда давом этиб, муддатли тўловга харид қилиш учун 7000 дан зиёд маҳсулотларни тақдим этмоқда. Ҳозирги кунда ISHONCH бу — нафақат маиший техника, электроника ва уй учун маҳсулотлар дўконлари, балки республикамизда ушбу соҳадаги бошқа компаниялар орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келаётган катта компаниядир.

Жорий йилнинг сентябр ойида навбатдаги дўконлар ушбу манзилларда муваффақиятли ишга туширилди:

-        Қашқадарё вилоятининг Бешкент шаҳри ва Яккабоғ туманида;

-        Навоий вилояти, Навбаҳор туманида;

-        Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида;

-        Тошкент вилояти, Паркент туманида;

-        Бухоро вилоятининг Когон шаҳри ва Олот туманида.

Янги савдо дўконларининг тантанали очилиш маросимларига ташриф буюрган барча меҳмонлар тақдим этилган 7000 хилдан ортиқ маҳсулотларнинг кенг ассортименти билан танишиш, харидорлар учун кўзда тутилган қулайликлар ва таклифларни ўрганиб чиқиш ҳамда фақат очилиш куни барча маҳсулотларни 20% гача чегирма билан харид қилиш имкониятига эга бўлишди.

ISHONCH дўконларида мижозлар учун кўзда тутилган қулайликлардан ташқари, мунтазам равишда турли хил танловлар, ютуқли ўйинлар ва акциялар ўтказиб келинади. Ҳозирда ҳам барча дўконларда ISHONCHDA TO‘Y MAVSUMI акцияси давом этаётган бўлиб, ушбу акция доирасида харидорлар ISHONCH дўконларидан 4 млн сўм ва ундан юқори харидлар қилиш натижасида 12 та 25 000 000 сўмлик ваучерлар ёки 777 та қимматбаҳо маиший техникалардан бирини ютиб олиш имкониятини қўлга киритади. Ушбу акция 15 ноябргача давом этиб, жами 6 та босқичда бўлиб ўтмоқда. Ҳар бир босқич якунида ғолиблар тасодифий рақамлар генератори орқали, компаниянинг YouTube расмий каналида жонли эфирда аниқланади. Акция ҳақида батафсил www.ishonchaksiya.uz сайтидан маълумот олишингиз мумкин.