Жамият | 16:58 / 05.12.2023
22364
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ноябр ойида яна 4 та ISHONCH савдо дўконлари янги ҳудудларда ўз фаолиятини бошлади

Фото: ISHONCH

ISHONCH бренди бу – бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида аҳолига муддатли тўловга кўплаб маиший маҳсулотларни ҳамда кенг турдаги электроника буюмларини муддатли тўловга тақдим этишни ўзига асосий мақсад қилиб олган йирик компаниядир. Сўнгги бир неча йиллар давомида компания сазовор бўлган “Йил бренди”, “Ўрта Осиёдаги энг тез ривожланаётган тармоқ”, “2022 йилда ҳудудлар қамрови бўйича Ўзбекистондаги етакчи ноозиқ-овқат ритейли” ва бир қатор бошқа унвонлар бренднинг муваффақиятли ва биринчи навбатда мижозлар учун қулайликлар яратишга йўналтирилган самарали фаолиятига яққол мисол бўла олади.

2010 йилнинг март ойида ўз фаолиятини Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида кичкина дўкондан бошлаган ISHONCH компаниясининг ҳозирда 100 дан ортиқ савдо дўконлари мамлакатимизнинг барча вилоятларида, аксарият чекка манзилларида харидорларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда ва ассортиментида 7000 дан зиёд маҳсулотларни қулай шартларда муддатли тўловга тақдим этмоқда. Жорий йилнинг ноябр ойи ҳам компания учун очилишларга бой келди. Янги савдо дўконлари Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Хўжайли туманларида, Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани ва Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида барча учун ўз эшикларини очди.

Очилиш маросимларига ташриф буюрган меҳмонлар компания томонидан ҳар бир дўконда мижозлар учун яратилган барча қулайликлар билан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлди. Уларга, шу жумладан, қуйидаги афзалликлар киради:

·        харидлар учун кафолатланган бонуслар берилиши;

·        бепул етказиш ва ўрнатиш хизматлари;

·        харидни амалга ошириш учун қулай шароитлар;

·        12 ойгача муддатли бўлиб тўлаш имконияти;

·        расмийлаштириш учун паспорт кифоя (пенсионер ва расмий даромадга эга шахслар учун);

·        мунтазам ўтказиб келинадиган акциялар, чегирмали таклифлар.

Айни пайтда ҳам барча ISHONCH дўконларида “Янги йил туҳфаси” акцияси старт олган бўлиб, ушбу акция иштирокчилари 1 декабрдан 31 декабргача 2 миллион сўм ва ундан юқори харидлар қилиш натижасида ақция якунида ўйналадиган тоғ ёнбағрида дам олиш учун 150 та йўлланмадан бирини ютиб олиш имкониятини қўлга киритадилар. Бундан ташқари, амалга оширилган 2 млн сўмдан юқори муддатли тўлов харид учун мижозларга кафолатланган совғалар тақдим этилади. Акция шартлари ҳақида батафсил ishonchsavdo.uz сайтида танишиб чиқиш имконияти мавжуд.

ISHONCH республика бўйлаб ўз фаолиятини кенгайтиришда давом этмоқда. Келгуси ойда Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида ва Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида янги савдо дўконлари очилиши режалаштирилган.

Батафсил маълумот учун:

+99873 515 22 22

t.me/ishonch_chatbot

www.ishonchsavdo.uz

Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:

Telegram: t.me/ishonch

Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz

Facebook: facebook.com/ishonchsavdouz

YouTube: youtube.com/c/Ishonchsavdo

 Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид